Профессионал бокснинг биринчи ўта енгил (48,99 кг) вазн тоифасида фаолиятини бошлаган Ҳасанбой Дўсматов дебют жангида муддатидан олдин ғалаба қозонди.
Мексикада бўлиб ўтган бокс мусобақасида Ҳасанбой мезбон боксчи Хесус Сервантес Вильянуэвага (9-8, 5 KO) қарши рингга кўтарилди. Олти раундга мўлжалланган жанг иккинчи раунднинг 2:28 сониясида тўхтатилди. Дўсматов томонидан рақибнинг жигар қисмига берилган зарбадан сўнг ҳакам баҳсни тўхтатишга қарор қилди.
Шу тариқа Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги илк қадамини муддатидан олдин ғалаба билан бошлади.
Видео:






