1

Хоразмда гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб кирган шахсларга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 19.11.2019, 09:45
Теглар: гиёҳванд моддалар
Хоразмда гиёҳвандлик воситаларини контрабанда йўли билан олиб кирган шахсларга ҳукм ўқилди

Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида республикамиз ҳудудида Тожикистон Республикаси фуқароларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Тожикистон Республикаси фуқаролари 34ёшли И.У. ва 36ёшли К.Д. лар олдиндан жиноий тил бириктириб, К.Д.нинг бошқарувидаги «Ваз-2110» русумли автомашинасининг бензин баки ичига яширган ҳолда Тожикистон Республикаси ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чегара пости орқали контрабанда йўли билан олиб кирилган 6 дона полиетилен пакетларга қадоқланган «ОПИЙ» гиёҳвандлик воситасини 2019 йил 5 июнь куни соат 01:30 да Самарқанд вилояти ҳудудида 20.000 АҚШ долларига сотаётганларида тезкор-тадбирда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш) ва ЖКнинг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Тожикистон Республикаси фуқароларига нисбатан юқоридаги моддалар билан айблов эълон қилинган ҳамда «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

2019 йилнинг 5 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Урганч туман судининг ҳукмига кўра К.Д. ва И.У.лар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ва 246-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, К.Д.га нисбатан 10 йил, И.У.га эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

 

Шарҳлар

Наманган ва Андижонда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлар қўлга тушди

19.10.2019, 16:48

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган шаҳрида яшовчи Эркин Мавлонов, Мирзоҳид Лутфиллаев ва Баҳодир Турғуновлар гиёҳвандлик моддасини харид қилиш мақсадида Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти Ахси...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1