Самарқанд шаҳри Хишрав кўчасида ёлланма ишчи сифатида жалб этилган Н.Р. ва П.Д. сувоқава қувурида таъмирлаш ишларини олиб бораётганда уларни кутилмаганда тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда "Даракчи"нинг мухбири Озод Нурмухаммедов маълум қилди.
Келтирилишича, воқеа 13 ноябрь куни соат 12:30 ларда юз берган. Оқибатда Н.Р. ва П.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. Жасадлар суд-тиббий экспертизасига юборилган.
Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.