АсосийJamiyat

Миллий стадион ҳудудида намойиш бўлиб ўтди

'Миллий стадион ҳудудида намойиш бўлиб ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Чилонзор тумани Миллий стадион худудида “Биз адолат тарафдоримиз!” шиори остида митинг ўтказди. 

Митингда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман Кенгашлари депутатлари ҳамда номзодлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ва партия ходимлари иштирок этди.

Намойиш жамиятимизда адолатни ўрнатиш, фуқаролар манфатларини, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этилишининг олдини олишга қаратилган. Митингда партия фаоллари томонидан, партия сайловолди дастуридан ўрин олган, жамиятда мавжуд бўлган коррупцияга қарши курашиш орқали жамиятда адолатни ўрнатиш каби фикр-мулоҳазалар илгари сурилди.

Тадбирда сўзга чиққан партия Тошкент шаҳар Кенгаши фаоллари ҳамда партия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Б.Валиев барча қатнашчиларни бирликка, бир ёқадан бош чиқаршга чақирди. 

    Бошқа янгиликлар