АсосийJamiyat

Бекободда онкология дори воситаларини ишлаб чиқарадиган завод очилди

'Бекободда онкология дори воситаларини ишлаб чиқарадиган завод очилди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида 2019 йил 19 ноябрь  куни онкология дори воситаларини ишлаб чиқарадиган фармацевтика заводининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради “Ўзметкомбинат” АЖ матбуот хизмати.

Очилиш маросимида Бекобод шаҳар ҳокими  Зафар Файзуллаев сўзга чиқиб, йиғилганларни  фармацевтика заводининг очилиши билан қизғин табриклади. 

“Beta Drugs Limited”қўшма корхонасининг Ҳиндистон томонидан бош директори жаноб Рахуль Батра , бугунги кунда Ўзбекистон онкология дори воситаларини тўлиқ четдан импорт орқали сотиб олишини, корхонанинг асосий мақсад –маҳаллий ва импорт ўрнини босувчи онкология дори воситаларини  ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон халқини қулай нархлардаги ва сифатли онкология дорилари билан таъминланганлик даражасини ошириш эканлигини қайд этди.

Дори нархлари жиҳатдан чет эл аналог дори воситаларига қараганда, 20-25 фоиз арзонроқ бўлади. Яқин келажакда, экспорт бозорига чиқиш ҳам режалаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар