АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда авария белгилари мавжуд 455 та уй аниқланди

Республика бўйича авария белгилари мавжуд 455 та уй аниқланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий...

'Ўзбекистонда авария белгилари мавжуд 455 та уй аниқланди'ning rasmi

Республика бўйича авария белгилари мавжуд 455 та уй аниқланди. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги, Қурилиш вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

«ОАВ, шунингдек, интернет тармоғида республикада инвентаризациядан ўтказилган кўп қаватли уйларнинг сейсмик ҳолатини аниқлаш, авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, снос масалаларига оид танқидий материалларга муносабат» мавзусидаги ушбу тадбирда кўп квартирали уйларни ўрганиш натижалари тўғрисида маълумот берилди.

Таъкидланишича, уй-жойларни бузиш тўғрисидаги хулосалар фақат инструментал (батафсил) текширувдан сўнг қабул қилиниши керак, шунинг учун минтақавий лойиҳалаш ташкилотлари томонидан республикадаги 57 та уйни бузиш зарурлиги хақидаги маълумотлар ҳали асоссиздир.

Тошкент шаҳрининг марказ худудларида авария белгилари мавжуд бўлган уйлар аниқланмагани ва шу сабабли Тошкент марказий ҳудудларидаги бирорта уйда ҳам инструментал ўрганишлар кўзда тутилмагани маълум қилинди.

Мутасаддилар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари раҳбарлигида комиссиялар тузилганини билдирди. Улар томонидан аҳолининг мурожаатлари, ҳудудларда кўп квартирали уйлар бўйича мавжуд мониторинг маълумотларига асосан ҳамда ўз ҳудудларида олиб борилган визуал кузатиш натижаларига кўра, авария белгилари мавжуд деб 455 та кўп квартирали уй рўйхати тузилган.

Авария белгилари аниқланган 455 та кўп квартирали уйни белгиланган норма ва қоидаларга кўра махсус асбоб-ускуналар ёрдамида инструментал ўрганиш ишлари учун давлат бюджетидан 2,064 млрд сўм ажратилган.

    Бошқа янгиликлар