Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқда бир неча йил олдин ўлган одамнинг депутатликка номзоди қўйилгани ҳақида хабар пайдо бўлди.
Маълум бўлишича, Бахтиёр Насимов Фейсбукдаги саҳифасида 2 йил аввал вафот этган танишини депутатликка номзодлар рўйхати орасида кўриб қолганини ёзган.

Шундан сўнг, Марказий сайлов комиссияси тезкор ахборот бериб, ушбу ҳолат бўйича ўрганиш бошлаганини маълум қилди.
Айни пайтда Марказий сайлов комиссияси 20-ноябр куни ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, бир неча йил олдин вафот этган шахсни депутатликка номзод сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги тахминий хабарлар юзасидан текширув ўтказди.
Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, ушбу маълумот тасдиқланмади.






