АсосийJamiyat

1210 ўзбекистонлик фуқароликдан чиқарилиши кутилмоқда (рўйхат)

'1210 ўзбекистонлик фуқароликдан чиқарилиши кутилмоқда (рўйхат)'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси фуқаролигини йўқотиш арафасида турган ўзбекистонликлар рўйхатини чоп этди, дея хабар берилмоқда.

“105-рўйхат” деб номланган жадвалда 1210 нафар кишининг исми шарифи киритилган. Ушбу шахсларга нисбатан фуқаролигини йўқотиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, дейилган расмий хабарда.

Хабарда айтилишига кўра юқоридаги фуқаролар мамлакатдан чиқиб кетганидан сўнг бир неча йил давомида Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналарида консуллик рўйхатидан ўтмаган. Шу боис улар фуқароликдан маҳрум бўлишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзбекистон фуқаролиги ҳақида"ги қонунга кўра, фуқароликини йўқотиш учун бешта асос бўлиши мумкин:

•    Ўзбекистон фуқароси ўзга давлат хизматига кирса;
•    доимий чет давлатда яшаётган шахс, уч йил мобайнида, асоссиз консуллик ҳисобида турмаса;
•    Ўзбекистон фуқаролиги ёлғон маълумотлар ёки ҳужжатлар бериш натижасида олинган бўлса;
•    фуқаро ўзга мамлакат фойдасига ишлаб ўз мамлакатига катта зиён еткизса;
•    ўзга мамлакат фуқаролигини қабул қилса.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу манзилда танишишингиз мумкин. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар