АсосийJamiyat

“Ласетти” олиб бераман деб, 85 млн.ни“ухлатган” автопарк ишчиси қидирилмоқда

'“Ласетти” олиб бераман деб, 85 млн.ни“ухлатган” автопарк ишчиси қидирилмоқда'ning rasmi

Фирибгарликда гумонланувчи киши қидирувга эълон қилинди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Келтирилишича, 2017 йил 26-сентябрь куни Яшнобод туманида 40 ёшли автопарк ишчиси Мирзиёдилла М. 25 ёшли Жавлон О.га “Ласетти-Жентра” русумли автомобилни арзон нархда олиб беришини ваъда қилган. 

Бунинг учун у Жавлондан 85.000.000 сўм олиб, ваъдасида ҳам турмасдан, пулларни ҳам қайтармасдан, Жавлондан қочиб юрган. 

Жавлон О. ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Мирзиёдилла М. Қидирувга эълон қилинди.

Бошқа янгиликлар