АсосийJamiyat

Ўзбекистонда Мақом мактаб-интернатлари ташкил этилади

'Ўзбекистонда Мақом мактаб-интернатлари ташкил этилади'ning rasmi

 

“Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар ташкил этилади:

*Тошкент шаҳрида Республика мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернат;

*Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги (тегишлича 1 ва 11-сон) болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда Бухоро вилоятидаги ихтисослаштирилган маданият мактаб-интернати негизида мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар.

Мақом санъати бўйича билим ва тушунчаларни, тарихий ва миллий анъаналарни пухта эгаллаган ёш кадрларни тайёрлаш мақом мактаб-интернатларининг асосий вазифаларидан биридир.

Мақом мактаб-интернатлари Маданият вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаси ҳисобланади.

2020/2021 ўқув йилида мақом мактаб-интернатларининг 5, 6 ва 7-синфларига, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб эса – 5-синфига 30 нафардан  ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар