АсосийЖАМИЯТ

Фарғонада 4 балли зилзила содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида бугун, 23 ноябрь ку...

'Фарғонада 4 балли зилзила содир бўлди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ҳудудида бугун, 23 ноябрь куни соат 11:57да зилзила кузатилди.

Қайд этилишича, чуқурлиги 30 километрни ташкил этган 4,2 магнитудали зилзила Тошкентдан 254 километр жануби-шарқий йўналишда юз берган.

Зилзила кучи Наманган ва Андижонда 3 балл, Фарғонада 4 баллни ташкил этган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

 

    Бошқа янгиликлар