Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич тайинланди, дея хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
У 2018 йил октябрь ойидан Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари - молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган.
2018 йил октябрь ойидан Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилиб келган полковник Саидов Олим Чорикулович Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.






