Марказий банк 26 ноябрдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,28 сўмга арзонлаб, 9494,68 сўмни ташкил қилди. Евро 33,52 сўмга пасайиб, 10 465, 04 сўмни ташкил қилди.

Маълумот учун: ўтган ҳафтада долларнинг расмий курси 9500 сўмдан ошган эди.






