АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева: Ўзбекистондаги ҳар бир ўғил-қиз Ватан фахри бўлишга лойиқ!"

Ҳар биримиз ўз фарзандларимизнинг камолини кўришни истаймизки, уларнинг кичик бир ютуғи ҳа...

'Саида Мирзиёева: Ўзбекистондаги ҳар бир ўғил-қиз Ватан фахри бўлишга лойиқ!"'ning rasmi

Ҳар биримиз ўз фарзандларимизнинг камолини кўришни истаймизки, уларнинг кичик бир ютуғи ҳам бизнинг ҳаётга иштиёқимизни оширади, илҳомлантиради. Иқтидорли ёшларга мададкор бўлиш, уларнинг бир мақсад сари интилиши, Ватан равнақига ҳисса қўшишлари учун руҳан ва маънан қўллаб-қувватлаш керак. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёш авлод тарбиясига оид беш ташаббус ғоясини ҳаётга жорий қилишда Саида Мирзиёва ҳам ҳар томонлама фаоллик кўрсатмоқда.

 Унинг В.Успенский номидаги мусиқа академик лицейининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган хайрия концертидаги нутқида ёшлар иқтидорини ўстириш борасидаги қарашлари ўз аксини топган. Ушбу видео лавҳа Саида Мирзиёванинг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифасидан олинди.

Видео:

Бошқа янгиликлар