АсосийJamiyat

Бухородаги ресторанда бўлган жанжал тафсилотлари ойдинлашди

'Бухородаги ресторанда бўлган жанжал тафсилотлари ойдинлашди'ning rasmi

2019 йил 24 ноябрь куни интернетнинг “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “Потребитель Бухара плюс” каналида Бухоро шаҳридаги “Golden drakon” номли ресторанда содир бўлган воқеа акс этган видео эълон қилинган.

Мазкур ҳолат Бухоро вилояти ИИБ томонидан тезкор ўрганилди

Аниқланишича, 2019 йил 24 ноябрга ўтар кечаси соат 00-30ларда Бухоро шаҳрида яшовчилар, 1994 йилда туғилган У.Ниязов, 1993 йилда туғилган Б.Идиев ҳамда 1993 йилда туғилган Б.Турдиевлар спиртли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда Бухоро шаҳар М.Иқбол кўчасида жойлашган “Golden Drakon” тунги клуби ташқарисида ўзаро жанжаллашиб, бир бирларига тан жарохати етказишган ва Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий маркази Бухоро филиалига мурожаат қилишган. Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойига чиқиб, жанжал бартараф этилган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Жанжал вақтида олган тан жарохатининг оғирлик даражасини аниқлаш бўйича ушбу фуқароларга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. 

Ҳолат юзасидан жанжал иштирокчилари ва гувоҳлардан тушунтириш хатлари олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар