АсосийЖАМИЯТ

Ўқитувчи 15 ёшида фарзандли бўлган қизни зўравонлик қурбони бўлган деб ҳисобламоқда (видео)

Хабарингиз бўлса, Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга...

'Ўқитувчи 15 ёшида фарзандли бўлган қизни зўравонлик қурбони бўлган деб ҳисобламоқда (видео)'ning rasmi

Хабарингиз бўлса, Жиззахда 2004 йилда туғилган 9-синф ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтиргани ҳақида хабар хабарлар берилган эди. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури ижодкорлари қиз ўқиётган 5-сонли мактабда бўлиб унинг ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

«Бу қизимиз синфда, мактабда, жамоат ишларида фаол эди, у билан боғлиқ ҳеч қандай муаммолар кузатилмаган. Тенгдошлари ўртасида ҳам ўз ўрнига эга қиз. Сентябрь ойида тиббий кўрикдан ўтказилганида унинг тиббий варақасига ҳомиладорлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар ёзилмаган», — дейди 5-сонли мактаб психологи Дилдора Нурматова.

Мактаб маъмуриятининг қайд этишича, ўқувчи кўзи ёригунча дарсларга қатнашиб келган. Ҳомиладорликни англатувчи белгиларни ҳеч қайси ўқитувчи сезмаган.

«Мактабимизнинг 9-синф ўқувчиси билан мана шундай кўнгилсиз ҳолат юз берди. Ушбу ўқувчи ҳеч қачон дарс қолдирмаган. Мактабнинг тарбияси оғир ўқувчилари рўйхатида турмаган. Биринчи чорак якунларига кўра, ҳамма фанлардан аъло баҳоларга ўқиган. Хулқи намунали. Барча ўқувчиларга намуна бўладиган даражадаги яхши қиз эди. Оилавий аҳволига келсак, тарбияли хонадоннинг фарзанди. Отаси чет элда, онаси эса давлат ишида ишлайди. Бу ҳолат зўравонлик натижаси деб ҳисоблайман», — дейди мактаб директори ўринбосари Нигора Норпўлатова.

Хабарда ҳозирда ёш она ва чақалоқ Жиззах вилояти перинатал марказида шифокорлар назорати остида қолмоқда. Она ва боланинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар