АсосийJamiyat

Ўқитувчиларни сайлов жараёнига жалб этилиши қонунийми? ХТВ жавоб берди

'Ўқитувчиларни сайлов жараёнига жалб этилиши қонунийми? ХТВ жавоб берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларини жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнига жалб этилаётгани ҳақида маълумот тарқатилган эди. Халқ таълими вазирлигининг матбуот котиб ушбу хабарга муносабат билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов комиссияси маълумотига кўра, участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича ишлар якунига етган.

Мазкур комиссия таркибига ижтимоий соҳа, жумладан халқ таълими тизими ходимлари ҳам киритилган.

Сайлов кодексига мувофиқ, комиссия аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.

    Бошқа янгиликлар