АсосийJamiyat

Навоийда “қочоқ ота” ушланди

'Навоийда “қочоқ ота” ушланди'ning rasmi

  Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг 2017 йил 22 майдаги ижро варақасига асосан Ж.Асомовдан ундирувчи Ж.Худойқулова фойдасига ¼ миқдорда алимент ундириш белгиланган.

МИБнинг darakchi.uz'га маълум қилишича, қарздор икки ярим йил мобайнида алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган эди. 

Мажбурий ижро бюросининг Навоий шаҳар бўлими қидирув гурухи ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Ж.Асомов ушлаб келинди.

Маъмурий қамоқ масаласини ҳал қилиш учун Навоий шаҳар Маъмурий судига тақдим этилди ҳозирги кунда қарздор Ж.Асомовга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар