АсосийJinoyat

Молия бўлими мансабдори миллионлаб бюджет маблағларини ўзлаштирди

'Молия бўлими мансабдори миллионлаб бюджет маблағларини ўзлаштирди'ning rasmi

 

Олмалиқда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда darakchi.uz’га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.      

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Олмалиқ шаҳар молия бўлими мудири собиқ ўринбосари И.С. (ҳозирда Оҳангарон шаҳар молия бўлими мудири ўринбосари) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, «T.M.» МЧЖга таъсисчилик қилган ҳолда ушбу корхонани норасмий бошқарган.

Мансабдор шахс ушбу фаолияти давомида бюджет ташкилотларига нархи 493 млн. сўмлик маҳсулотларни 591,2 млн. сўмга қиммат нархда ўтказиб, 98,1 млн. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

Шунингдек, корхона ҳисоб рақамига келиб тушган 977,8 млн. сўмни корпоратив пластик картасига ўтказиб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган ҳамда бюджетга тўланиши лозим бўлган 221,5 млн. сўм даромад солиғини тўлашдан қасддан бўйин товлаганлиги аниқланди.

Шунингдек, И.С. ноқонуний даромадларини қонунийлаштириб, мулкка айлантириш мақсадида “Gentra” ва “Damas” русумли автомашиналарни харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган. 

Мазкур ҳолат юзасидан И.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар