Жорий йилнинг 2-3 ноябр кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида ментал арифметика буйича халқаро олимпиада бўлиб ўтди.
Унда юртимиз шарафини Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги мактаб ўқувчилар ҳам ҳимоя қилишди.
30 яқин давлатнинг қўувчилари қатнашган ушбу турнирда иштирок этган ўзбекистонлик ўқувчилар 3 та медал ва учта кубок билан қайтишди. Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.





