1

Туркманистон Президенти Тошкентга келди

СИЁСАТ 28.11.2019, 15:43
Туркманистон Президенти Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов амалий ташриф ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди, дея хабар беради ЎзА.

Тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг Туркманистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

Президентлар бугун икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилади. 

Учрашув чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳалар амалга оширилишининг бориши, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1