АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда янги "Дорул омон" жоме масжидига илк ғишт қўйилди (фото)

Бугун 27 ноябр куни Тошкентда Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчасида жойлашган "Дорул о...

'Тошкентда янги "Дорул омон" жоме масжидига илк ғишт қўйилди (фото)'ning rasmi

Бугун 27 ноябр куни Тошкентда Мирзо Улуғбек тумани, Улуғбек шаҳарчасида жойлашган "Дорул омон" жоме масжидининг илк ғиштини қўйиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги бир гуруҳ дин пешволари, имом-хатиблар, мударрислар масжид қурилишига ташриф буюриб, иш жараёни билан танишдилар, масжид ҳайъати ҳамда барча усталар, масжид қурилишига моддий ва маънавий ёрдам бераётган барча юртдошларимизнинг ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

Қуръон тиловат қилингач, бу масжиднинг то қиёматгача Аллоҳ таолога ибодат қилинадиган, таровеҳлар, хатми Қуръонлар, зикру тасбеҳлар қилинадиган саждагоҳ бўлишини, моддий ва маънавий обод бўлишини, мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қиладиган байтуллоҳ бўлишини тилаб, хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари масжиднинг илк ғиштини табаррукона қўйиб бериб, унинг қурилишига оқ фотиҳа бердилар. 

    Бошқа янгиликлар