Наманган шаҳрида “Namangan Square” мажмуаси лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Х.Бозоров, шаҳар ҳокими Ш.Абдураззақов, лойиҳа ҳамкор ташкилотлари раҳбарлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

18 гектар майдондан иборат ушбу замонавий шаҳарчанинг марказидан Фарғона водийсидаги илк икки осмонўпар бино ўрин олади. Замонавий турар-жойлар, чакана савдо майдончаларини 10 гектардан ортиқ парк майдонида ўзига хос ландшафт дизайн билан жойлаштириш режалаштирилган.
Шаҳарчада югуриш ва велосипед йўллари, турли спорт майдончалари ҳамда вилоятлар орасида биринчи гольф майдони қурилади. Илғор “яшил” теxнологиялар” “Namangan Square”ни энг экологик тоза манзилга айлантиради.

Тўрт йил давомида қурилиши мўлжалланган “Namangan Square” ҳудудида иккита осмонўпар бинодан ташқари 1 минг 500 хонадондан иборат турар-жойлар, боғча, мактаб, савдо марказлари барпо этилади.






