АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ёш олим халқаро фонд стипендияси соҳиби бўлди

'Ўзбекистонлик ёш олим  халқаро фонд стипендияси соҳиби бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти етакчи илмий ходими Аброр Худойбердиев алгебра ва унинг татбиқлари бўйича олиб бораётган илмий тадқиқотлари учун “San Paulu” халқаро фонди стипендиясига сазовор бўлди.

Аброр Худойбердиев Халқаро назарий физика маркази ва Халқаро математика жамиятининг “Abel” Халқаро олимлар алмашинуви дастури томонидан эълон қилинган стипендиялари совриндоридир.

У 2014 йилда БМТ тасарруфидаги Бутунжаҳон фанлар академияси (ТWАС) нинг ёш аъзолигига сайланди.

2017 йилда эса дунёнинг энг етакчи илмий журналларида чоп этилган долзарб мақолалари учун Турк дунёси математика жамиятининг “Энг яхши илмий тадқиқот“ учун мукофоти билан тақдирланган.

Шу кунларда ёш олим “San Paulu” халқаро фонди илмий стипендияси доирасида Бразилиянинг Сан Паулу шаҳрида ABC Федерал университети профессори Иван Кайгородов билан ҳамкорликда кичик ўлчамли Новиков алгебраларини таснифлаш, консерватив алгебраларни ўрганиш ва битта ҳосил қилувчи элементга эга бўлган консерватив алгебраларни таснифлаш устида илмий изланишларини давом эттирмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар