Лондонда жойлашган BBC Uzbek хизмати ўзининг 25 йиллик ёшини нишонлади.
Шу муносабат билан АОКА директори Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева мазкур ОАВга табрик йўллашди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ва ўринбосари ҳам ўз табрикларида Ўзбекистонда бугунги кунда сўз эркинлиги билан боғлиқ ўзгаришларга алоҳида тўхталишган. Саида Мирзиёеванинг ҳам эътироф этишича, "бу - давомли, осон бўлмаган, вақт талаб қиладиган вазифа". Унга кўра, айни ўринда энг муҳими бунинг шахсан мамлакат президенти кўрсатиб берган йўл эканидир.
Худди шу ўринда Саида Мирзиёева ушбу жараёнлар иштирокчиси сифатида Би-би-си Ўзбек хизматига ҳам доим омад ёр бўлишини тилаган. "Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!", - деган.






