Бугун, 2019 йил 02 декабрь куни соат 05:50 ларда электровоз машинисти 28 ёшли А.Ш. бошқарувидаги 1230-сонли юк поездини Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Қўшминор-Поп” темир йўл оралиғининг 115 км. 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборганлиги натижасида Т.М. ҳодиса жойида вафот этган.
1230-сонли юк поезди соат 05-50 да тўхтаб, соат 06-37 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетган, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгинланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз.






