Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Т. фуқаро И.М.ни алдаб унинг ишончига кириб, ҳаж сафарига юборишни ваъда қилиб, 2019 йилнинг май-июнь ойлари давомида унинг жами 12 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура darakchi.uz маълум қилди.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






