Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Наманган шаҳар Ғалаба кўчасида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина ойнасидан танасининг юқори қисмини чиқариб сайр қилиб юрган автомашина тасвирга олиниб ижтимоий тармоқларга тарқатилган эди.
Наманган вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ушбу тасвирдаги ҳайдовчига тегишли автомабиль аниқланди. 50 V 680 рақамли автомабиль ҳайдовчисига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига олиб қўйилди.






