UzAuto Motors компаниясининг call-маркази 2019 йил бошидан 30 ноябрга қадар 222 мингдан ортиқ кириш қўнғироқларига жавоб берди.
Call-марказ фаолияти мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда улар билан қайта алоқа сифатини оширишга йўналтирилган, дея хабар беради компания Ахборот хизмати.
Шундай қилиб, 2019 йил бошидан 30 ноябрга қадар компания call-маркази 222 486 кириши қўнғироқларига жавоб берди. Қўнғироқлар таҳлили аксарият саволлар автомобиль етказиш муддати ва навбатини аниқлаштириш билан боғлиқ эканлигини кўрсатди.
Кунлик тарзда call-марказнинг 14 нафар оператори томонидан ўртача мингдан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинади.
Call-марказ ҳафтасига 7 кун 9:00 дан 20:00 гача 78-141-77-77 рақамлари орқали ёки 78-147-14-14 ишонч телефонлари орқали хизмат кўрсатиши маълум қилинган.






