1

Хоразм АЁҚШларидаги бензин танқислиги бартараф этилди

ЖАМИЯТ 02.12.2019, 21:16
Хоразм АЁҚШларидаги бензин танқислиги бартараф этилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги АЁҚШларда бензин танқислиги, қўлда 6500 сўмдан сотилаётгани ҳақида аҳоли томонидан эътирозлар билдирилган эди.

Ушбу ҳолат “Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан ўрганилди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз”АЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хоразм вилоятида бензиннинг ўртача истеъмоли 1,5-2 баробарга ошгани сабабли, автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар кузатилган эди.

Ушбу ҳолатни яхшилаш мақсадида, истеъмолчилар талабидан келиб чиққан ҳолда нефтни қайта ишлаб чиқариш заводларидан "Урганч нефтбазаси" МЧЖга ва нефтбазадан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига етарли даражада бензин етказиб бериш йўлга қўйилди.

Ҳозирги пайтда Хоразм вилоятидаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида истеъмолчиларга бензин етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1