Бухоро вилоятида хўжалик кетмонидан жиноят қуроли сифатида фойдаланганлик қайд этилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ маълум қилди.
Келтирилишича, Қоракўл тумани Хўжакон маҳалласида яшовчи, 24 ёшли А.Ж жамоат жойи саналган шу маҳалладаги “Дўстлик” ошхонаси олдида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, 1991 йилда туғилган маҳалладоши А.И билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, жанжал вақтида қўлида бўлган хўжалик кетмони билан А.И.нинг боши энса соҳасига бир маротаба уриб, тан жарохати етказган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-модддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.