Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига видеомурожаати пайдо бўлди.
Дарддан азият чекаётган она тиббиёт жиҳозлари йўқлиги ҳамда шифокорларнинг бефарқлиги сабабли чақалоғини йўқотганини сўзлаб берган. Унинг сўзларига кўра, расмий талқин бўйича - 25 кунлик чақалоқнинг ўпкалари очилмаган, аммо улар туғруқхонадан соппа-соғ чиққан. Аёлнинг сўзларига кўра, болани жонлантириш бўлимида иссиқ сув билан тўлдирилган баклажкалар билан атрофини ўраб иситишган.
"Дори-дармонлар, жиҳозлар йўқ. Соғлиқни сақлаш анчадан бери ўлиб бормоқда", — дейди Елена Царевская кўз ёш билан.
Соғлиқни сақлаш вазири ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари Елена Царевскаяга чуқур ҳамдардлик изҳор этган ҳолда боланинг ўлими юзасидан хизмат текшируви бошланганини маълум қилдилар.
Бундай фожиали ҳодиса шошилинч текширувни талаб этаётганлиги сабабли, вазирнинг буйруғи билан ишчи гуруҳ тузилиб, у 2019 йил 2 декабрда фуқаро Е. Царевская томонидан эслатиб ўтилган тиббий муассасада бошланди. Ушбу текширув вазирнинг шахсий назоратига олинган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги айбдорлар аниқланишини ва албатта энг қаттиқ жазолар билан жазоланишини таъминлашини маълум қилган.






