Бемалол транспортларда юришингиз мумкин, ҳеч ким йўл чиптангизни текширмайди, бироқ...
Аввал хабар берганимиздек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Ўзбекистон...
Аввал хабарберганимиздек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Гулнора БОБОЖОНОВА ҳамкорлигида ташкил қилинган Германияда - малака ошириш сафарида бўлдик...
Германияда жамоат транспортлари жуда яхши ривожланган. Автобус ва трамвайлар кичик кўчалараро юради. Шунингдек, махсус мактаб транспортлари ҳам бор.
Шаҳарда аҳоли жуда зич, шу боис жамоат транспортларининг ҳаракатланиши мукаммал йўлга қўйилган.
Энг пастки, 4-қаватдаги поездлар шаҳарнинг ичи бўйлаб ҳаракатланади.
3-қаватдаги поездлар шаҳарнинг турли тарафларига олиб боради.
2-қаватидаги поездлар шаҳар ташқарисига юради.
1-қаватдаги поездлар эса Мюнхен марказининг турли туманларига боради. Таъкидлаш жоиз, 1-қаватда савдо дўконлари, ресторанлар бор.
Баварияда такси хизмати жуда қиммат. Йўл ҳақи 100 еврогача боради. Шу боис такси хизматидан туб аҳоли эмас, асосан сайёҳлар фойдаланади. Машина тирбандликлари кўп бўлгани боис шаҳар ташқарисига таксида боришмайди, S-Bahn ва U-Bahn поездларидан фойдаланишади.
Баварияда йўл чипталари арзон. Масалан, 1 кун фойдаланиш учун 6 еврога чипта оласиз, у барча транспорт воситаларига амал қилади. Исталса, 3 ойлик, 1 йиллик чипта олиб қўйилса ҳам бўлади. Қанча кўп муддатга чипта олсангиз, шунча арзон бўлади. Таъкидлаш жоиз, чиптани бир неча киши – гуруҳ бўлиб олса ҳам бўлади, бунда чипта нархи яна-да арзон тушади.
Энг муҳим жиҳати шундаки, ҳеч ким йўл чиптангизни текширмайди. Бавария аҳолиси Лев Толстойнинг “Виждон – инсон ҳаётининг одил раҳнамоси” деган фикрига амал қилиб яшайди. Йўловчиларнинг йўл чипталари бор-йўқлигини баъзида ҳокимият вакиллари текширувдан ўтказади.
Бордию кимдир чипта олмай транспорт воситасидан фойдаланаётган бўлса, 60 евро жаримага тортилади. Бу ҳолат 3 бор такрорланса, каттароқ жаримага сабаб бўлади. 7 маротаба қоида амал қилмаган йўолвчига эса жиноят иши очилади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.
Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.