1

Бир гуруҳ журналистлар ЕХҲТ ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил қилинган Германия cафарида малака оширди (Фото)

ЖАМИЯТ 25.11.2019, 12:54
Бир гуруҳ журналистлар ЕХҲТ ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил қилинган Германия cафарида малака оширди (Фото)

Бир гуруҳ журналистлар Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида ташкил қилинган Германия (Мюнхен) сафарида бўлди... 

Улар орасида жорий йил журналистика соҳасида “Олтин қалам” XIV Миллий мукофоти халқаро танловида “Даракчи” газетасида чоп этилган суд-ҳуқуқ йўналишидаги мақолалари билан иштирок этиб, иккита халқаро номинация – “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) 

ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) 

эълон қилган номинациясида ғолибликни қўлга киритган “Даракчи” газетасининг журналисти Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА ҳам бор. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти “Даракчи” газетасининг журналисти Садоқат Аллабергановага чет элда малака ошириш имтиёзини берди.

Журналистлар малака ошириш сафарида Мюнхендаги энг нуфузли ташкилотларнинг етакчилари билан тажриба алмашишиди. Қуйида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази раҳбари Гулнора БОБОЖОНОВА бошчилигидаги делегацияси ташриф буюрган ташкилотлар рўйҳати билан танишишингиз мумкин: 

1. Германиянинг Бавария Журналистлар уюшмаси (Bayerischer Journalisten – Verband);

2. Бавария полиция академияси (Polizeiprasidium Munchen);

3. Бавария радиоси (BR Bayerischer Rundfuk);

4. Мюнхенда ўзбеклар диаспорасини ташкил қилган жаноб Герхард Биркл (Gerhard Birkl) билан учрашув;

5. “Suddeutsche Zeitung” газетаси таҳририятига ташриф;

6. Бавария телевидение академияси (BAF Bayerische Akademie fur Fernsehen e.V.).

Германиянинг Бавария Журналистлар уюшмаси (Bayerischer Journalisten – Verband), Бавария полиция академияси (Polizeiprasidium Munchen), Бавария радиоси (BR Bayerischer Rundfuk), Мюнхенда ўзбеклар диаспорасини ташкил қилган жаноб Герхард Бирк билан бўлган учрашувларда Мюнхенда истиқомат қиладиган юртдошимиз, мутахассис Ҳабиба ҲАМДАМОВА делегацияга ҳамроҳлик қилди.

Ҳар бир ташкилотга қилинган ташриф ютуқ ва камчиликларни таҳлил қилишга бир замин бўлган бўлса ажабмас. Юқорида қайд этилган нуфузли ташкилотлардаги учрашувларга алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтилади. Демак, бизни кузатишда давом этинг...

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1