1

Идрисзода бошчилигидаги делегация МИБ фаолиятига қизиқиш билдирди

ЖАМИЯТ 03.12.2019, 17:20
Теглар: МИБ, Идрисзода
Идрисзода бошчилигидаги делегация МИБ фаолиятига қизиқиш билдирди

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистоннинг таклифига биноан Тожикистон Республикасининг Ҳукумат ҳузуридаги Ижро хизмати бошлиғи И.М.Идрисзода бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда МИБ хабар бермоқда.

Тожикистон Республикаси Ижро хизмати бошлиғи И.М.Идрисзода Бош прокуратура, Бош прокуратура Академияси ҳамда Мажбурий ижро бюросига ташриф буюрди.

Ташриф доирасида, Бош прокуратурада Тожикистон Республикаси Ижро хизмати ва Бюро раҳбарлари ўртасида расмий музокаралар ўтказилди. 

Тожикистон Республикаси Ижро хизмати ва Бюро ўртасида келгусида икки томонлама англашув ва ҳамкорлик қилишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланувчи Меморандум имзоланди. 

Меморандумда икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутувчи, маълумот ва тажриба алмашиш, ҳамкорликдаги тадбирларни ўтказиб бориш, шунингдек суд қарорларининг мажбурий ижро қилиш масалалари юзасидан бевосита маслаҳатлашувларни ўрнатиш назарда тутилган.

Бош прокуратурада Мажбурий ижро бюроси фаолияти ва Ўзбекистон Республикасидаги суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижроси этиш тизимига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Тожикистон Республикаси делегациясига Ўзбекистон Республикасининг мажбурий ижро тизимидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. 

Бюрода ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими, электрон савдо майдончаси орқали ижарага бериш механизмлари ва яратилаётган бошқа янгиликлар алоҳида қизиқиш туғдирди.

Шу боис, Тожикистон Республикаси делегацияси Ўзбекистон Респукбликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Е-IJRO AUKSION” электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш марказига ташриф буюрди.

Тожикистон Республикаси Ижро хизмати аъзолари томонидан охирги йилларда мажбурий ижро соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли эришилаётган натижалар юксак баҳоланди, шунингдек, идоралар ўртасида ҳамкорлик ўзаро амалий хусусиятга эга эканлиги таъкидланиб, имзоланган Меморандум доирасида келгусидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш чоралари муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди

21.09.2021, 11:51

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди.Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.Маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг...
МИБ: Фуқаролардан 7 ойда 37 млрд 300 млн сўмлик алимент пуллари ундирилди

06.08.2021, 18:19

Бу ҳақда АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга...
МИБ бу йил ўтган йилга нисбатан икки баробар кўпроқ "ишлади"

26.07.2021, 13:11

МИБда жорий йилда ундирув кўрсаткичи ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан  6,3 трлн сўм ёки 2 баробарга ўсди. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Мажбурий ижро...
"Суд қарори муҳокама этилмайди!" МИБ Тойлоқда одамлар уйларининг бузилаётганига изоҳ берди

05.05.2021, 17:32

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Тойлоқ туманида МИБ ва ИИБ ходимлари одамларни уйларини бузишаяпти" сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинганди.Мажбурий ижро бюроси  Самарқанд вилоят бошқармасининг маълум қилишича,  фуқаролик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1