Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳа доирасида қуйидагиларни амалга ошириш кўзда тутилган:
- Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш муҳимлиги ва самарадорлиги тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш;
- Мамлакат аҳолисини Давергеодезкадастр қўмитаси мажбуриятлари билан таништириш;
- Жамоатчиликни мамлакатимизда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида хабардор қилиш;
- Фуқароларга кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олиш борасидаги ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш;
- Жамоатчиликка янги кадастр технологиялари тўғрисида ахборот бериш;
- Жамоатчиликни маълумотларга ишлов бериш рақамли тизимлари иш принциплари билан таништириш;
- Кўчмас мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш учун зарур давлат божи ва хизматлари учун тўловни ҳисоблаш қоидаларини тушунтириш;
- Кўчмас мулк ҳуқуқини кўчмас мулкни ишбилармонлик мақсадида фойдаланиш учун яратиш имкониятлари масаласини батафсил англатиш.
Лойиҳанинг жамоатчиликни хабардор қилиш бўйича йўналишида барча тадбирлар «Менинг уйим» номи билан амалга оширилади. Аҳолининг кўчмас мулкни онлайн рўйхатга олиш масаласида билимларини ошириш бўйича онлайн платформа ҳамда барча қизиқтирувчи саволларга тезкор равишда жавоб топиш учун телеграм-бот яратилади.
Лойиҳанинг ёрқин ҳодисаларидан яна бири — “Ер.Диёр.Уй” биринчи ёшлар интеллектуал фестивали, у Бутунжаҳон Ер кунига бағишланади. Ушбу тадбир комбинацияланган комплекс форматда бўлади ҳамда ўз ичига бир нечта тадбирларни қамраб олади, улар онлайн режимда ҳам амалга оширилади. Аввалдан рўйхатдан ўтган ва танланган ёш ташаббускор гуруҳлар квест форматидаги интеллектуал танловларда иштирок этишади, кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва мулкка эгалик ҳуқуқи тизимини соддалаштириш, ер ресурсларидан унумли фойдаланиш йўллари ва янги технологиялари, тупроқ унумдорлигини ошириш, геодезия ва картография фаолияти самарадорлигини кучайтириш мавзуларидаги ўзларининг стартап-лойиҳаларини тақдим қилишади.
Нематжон Атамурадов, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Матбуот хизмати бошлиғи