АсосийJamiyat

Дилором Тошмуҳамедова ҳар жабҳада гендер тенг ҳуқуқлигига эришиш лозимлигини қайд этди

'Дилором Тошмуҳамедова ҳар жабҳада гендер тенг ҳуқуқлигига эришиш лозимлигини қайд этди'ning rasmi

Халк депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлигига 38-"Олмазор" сайлов округидан кўрсатилган номзод ДилоромТошмуҳамедова Катта Чилонзор-3 маҳалладаги 162 мактабда  сайловчилар билан учрашди. 

Сайловчилар номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан таништирилди.

Дастурдан ҳар бир маҳалла учун ўша жойнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар қабул қилиш ва уларни амалга ошириш, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида гендер тенг ҳуқуқлигига эришиш каби масалалар номзоднинг сайловолди дастурида устувор йўналишлардан этиб белгиланган.

Бундан ташқари номзод оилада вояга етмаган ва ногирониги бўлган фарзандларни тарбиялаётган, шунингдек ёлғиз ва кўп болали ота-оналарнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш зарурлигини қайд этди. 

    Бошқа янгиликлар