АсосийЖАМИЯТ

ФВВ: Айни вақтда «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, 2...

'ФВВ: Айни вақтда «Қамчиқ» довонида қор ёғмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати томонидан берилган маълумотларга кўра, 2019 йил 6 декабрь куни, бугун А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисмида вақти-вақти билан қор ёғиши, туман тушиши, шамол тезлиги секундига 5-10 метргача кучайиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишдан олдин хавфсизлик қоидаларига эътибор қаратишни сўрайди.

 

    Бошқа янгиликлар