Ўзгидрометнинг хабар беришича, декабрнинг биринчи беш кунлигида республикамиз ҳудудида қишга хос бўлмаган - қишнинг бошланиши меъёрларидан 10-12 даражага юқори бўлган қуёшли об-ҳаво кузатилди. Кечаси ҳарорат 5-10 даража, кундузи 16-21 даража, жанубда 23-24 даража илиққача кўтарилди.
Ўтган кечада об-ҳаво ўзгариб, кўп жойларда ёмғир ёғди. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик қайд этилди, Тошкент вилоятининг айрим жойларига кучли ёмғир ёғди.
Бугун мамлакатимизга Каспий денгизи томонидан кирган антициклон сабабли ҳаво булутли ва салқин. Кун охирига келиб, кечаси ва эртага эрталаб фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлади. Ҳарорат фони меъёрга яқинлашиб 7-12 даража илиқдан кўтарилмайди.
Дам олиш кунларида бутун республика ҳудуди нисбатан салқин ва қуруқ ҳаво оқими таъсирида бўлиб ҳаво очиқ бўлади. Эртага кечаси кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ, якшанба кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқдан ошмайди, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса 14-17 даражагача илийди.






