АсосийJamiyat

ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари маҳалла ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бормоқда

'ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари маҳалла ва таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бормоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг  27 йиллиги муносабати билан ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан “Конституциямиз – барчамиз учун ҳаёт, тараққиёт ва адолат қомусидир” мавзусида маҳаллаларда, таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тадбирларда асосий Қомусимизнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга, унинг демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш, мамлакатимизнинг халқаро майдонда муносиб пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини тарғиб этилмоқда. Аҳоли, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, ушбу тадбирларнинг ўқувчи ёшларни Конституция ва қонунларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

– Мазкур тадбирлар доирасида ташкил этилган “Конституция – мамлакатимиз тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолатидир”мавзусидаги викторина барча ёшлар қатори менда ҳам катта қизиқиш уйғотди, – дейди ИИВ 2-сонли академик лицей ўқувчиси Шодиёр Содиқов. – Унда берилган савол ва жавоблар бизнинг ҳуқуқий билимларимизни ҳамда фуқаролик масъулиятимизни янада оширишга хизмат қилади. 

Шунингдек, Тошкент шаҳар Миробод туманидаги Темирйўлчилар касб-ҳунар коллежи ва Юнусобод туманидаги 
122-сонли умумтаълим мактабидаўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳам халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси ҳамда мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлган Конституциямизнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга бағишланди.

ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари томонидан таълим муассасаларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар