1

Қорақалпоғистонда 250 миллион сўмлик кредитга Isuzu автобуслари харид қилинди

ЖАМИЯТ 28.01.2015, 09:44
Қорақалпоғистонда 250 миллион сўмлик кредитга Isuzu автобуслари харид қилинди

«Бўстон транс сервис» МЧЖ янги Isuzu автобусларига эга бўлди, деб хабар беради Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ахборот хизмати.

Қорақалпоғистон Республикасидаги «Бўстон транс сервис» МЧЖ ўз автотранспорт паркини замонавий автобуслар ҳисобига янгилаш, шу орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида «Микрокредитбанк» маҳаллий филиалидан олинган 250 миллион сўм миқдорда кредит олиб, ушбу маблағларни Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган Isuzu автобуслари харид қилишга йўналтирди.

Бугунга қадар корхона Isuzu НП 37 ва Isuzu НП 26 русумли иккита автобусни қабул қилиб олди. Янги транспорт воситаларини Бўстон — Нурумбетов ОФЙ шаҳар атрофи йўналиши ҳамда Бўстон — Нукус вилоят ичи-шаҳарлараро йўналишига чиқариш режалаштирилган.

Шартномага биноан «Бўстон транс сервис» МЧЖга январь ойининг охирига қадар Isuzu НП 21 русумли яна бир янги автобус етказиб берилади.

Янги автотранспорт воситалари харид қилиниши натижасида тўртта янги иш ўрни ташкил этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1