АсосийJamiyat

“Юқоридагилар” орқали ер олиб бериш учун 20 минг АҚШ доллари талаб қилинди

'“Юқоридагилар” орқали ер олиб бериш учун 20 минг АҚШ доллари талаб қилинди'ning rasmi

Косонсойда ер олиб бериш учун 20 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Р.бошқа фуқарони ишончига кириб, Косонсой тумани, Ёшлик массивидаги 0.50 га. ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун ажратиб бериш ҳамда келгусида бино иншоотлар қуришда кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 20 000 АҚШ доллари талаб қилгани аниқланди. 

Шундан 15.000 АҚШ доллари ва 48 млн. сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар