1

“Жўнатмалар” манзилига етиб бормади, чунки...

ЖАМИЯТ 09.12.2019, 18:59
Теглар: Божхона, психотроп
“Жўнатмалар” манзилига етиб бормади, чунки...

Амалдаги тартибларга кўра, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни халқаро почта жўнатмалари орқали жўнатиш тақиқланган. Аммо шунга қарамай почта жўнатмалари орқали таркибида психотроп ва наркотик моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини жўнатиш ҳолатлари тез-тез учрамоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари таркибида психотроп ва гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган дори воситалариниг республикамизга ноқонуний олиб кирилишига доир навбатдаги божхона қоидабузарликларини фош қилишди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.         

Хориждан фуқаро К.Г.  номига келган почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганида,   божхона декларациясида кўрсатилмаган, таркибида  психотроп моддаси мавжуд бўлган 50 дона “Paramol Af and Shiul” ва 20 дона “Dexamol Cold” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, фуқаролар Н.Ш., Х.Х. ва С.В. номига келган почта жўнатмасида таркибида психотроп ва гиёҳванд моддалари бўлган 25 дона “Bondormin”, 24 дона “Rokacet plus” ҳамда 30 дона “Tramadex OD 100” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Тошкентда 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди (фото)

30.09.2022, 19:13

Бугун, 30 сентябрь куни Тошкент ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 175 миллион сўмлик жами 25 минг қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Божхона ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари...
"Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи қўлга олинди

08.07.2022, 12:01

Фарғона аэропортидаги божхоначиларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га ДХХ матбуот хизмати хабар қилди. Маълум қилинишича, "Фарғона халқаро аэропорти" чегара-божхона пости бошлиғи вазифасини бажарувчи А.С....
«Андижон» божхона пости бошлиғи ва унинг икки ходими ҳибсга олинди (видео)

07.04.2022, 13:47

Хабарингиз бор, 2022 йил 17 февраль куни Президент божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб,  Давлат божхона қўмитасига...
Андижонда ноқонуний косметика воситалари аниқланди

14.12.2021, 21:50

Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келинмоқда.Хусусан, Андижон аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро З.Ў....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1