1

Йўқолиб қолган самолёт ҳалокатга учрагани маълум бўлди

ДУНЁ 10.12.2019, 12:30
Теглар: авиаҳалокат, Чили
Йўқолиб қолган самолёт ҳалокатга учрагани маълум бўлди

 

Бортида 38 кишини олиб учган Чили ҳарбий самолёти билан алоқа йўқолиб қолган эди. Самолёт Антарктикага кетишда қулаб тушган. Бу ҳақда «РИА Новости» Чили ҳарбий-ҳаво кучларига асосланиб хабар бергани айтилмоқда.

Етти соатлик қидирувлар натижа бермаганидан сўнг Чили ҳарбий-ҳаво кучлари самолёт ҳалокатга учраган деган тўхтамга келди.

«C130 Hercules» самолёти 9 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 16:55 да парвоз қилган, соат 18:13 да эса алоқа узилиб қолганди. Самолёт Пунто-Аренасдаги Чабунко базасидан Антарктикадаги ҳаво базасига учганди. Самолёт бортида 38 киши бўлган: 17 нафари экипаж аъзоси, 21 нафари йўловчи.

Чили ҳарбий-ҳаво кучлари билан бирга миллий ва халқаро самолёт ва кемалар қидирувга жалб этилган. Улар авиаҳалокат юз бергани эҳтимолда тутилаётган ҳудудда тирик қолганларни қидирмоқда.

«C130 Hercules» — АҚШда ишлаб чиқарилган ўрта ва узоқ масофага парвоз қилувчи ҳарбий транспорт самолёти. АҚШ ва НАТО ҳамда бир қатор мамлакатларнинг асосий ҳарбий транспорт самолёти ҳисобланади. Чили ҲҲК ихтиёрида бундай самолётлардан еттитаси бор.

Шарҳлар

Канададаги авиаҳалокатда вафот этган ўзбеклар шахси ва қариндошлари аниқланмоқда

02.12.2019, 11:53

Хабарингиз бор, ўтган ҳафта Канадада бортида 7 нафар ўзбекистонлик бўлган енгил самолёт ҳалокатга учради. Ушбу ҳолат юзасидан ТИВ қўшимча маълумотларни тақдим этди.Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси...
Канададаги авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган ўзбек оилалари ҳақида расмий маълумот берилди

29.11.2019, 12:52

Сал аввал, Канаданинг Онтарио провинциясида енгил самолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида етти нафар ўзбекистонлик қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича расмий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1