Махсус ручка орқали кўриладиган “Қуръони Карим” китобларини олиб кетиб, пулларини шу кунга қадар бермаётган фуқарога жиноят иши қўзғатилди.
2019 йил 31 октябрь куни, Данғара тумани Найманча м.ф.йда яшовчи, ёлланма ишчи, 1963-й.т. А.Қ ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил 01 октябрь куни Қўқон шаҳар Шохрухобод кўчасида яшовчи, Қ.М уни ишончига кириб, 4 дона жами нархи 1 800 000 сўмлик махсус ручка орқали кўриладиган “Қуръони Карим” китобларини олиб кетиб, пулларини шу кунга қадар бермаётганлигини маълум қилган.
ИИБ томонидан Қ.Мга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






