АсосийЖАМИЯТ

Бурғулаш устасининг машаққатли меҳнати муносиб тақдирланди

Қорақалпоғистон ҳудудининг иқлими ўзгарувчан, ёзи қуруқ иссиқ, қиши эса кам қорли ва совуқ...

'Бурғулаш устасининг машаққатли меҳнати муносиб тақдирланди'ning rasmi

Қорақалпоғистон ҳудудининг иқлими ўзгарувчан, ёзи қуруқ иссиқ, қиши эса кам қорли ва совуқ кечади. “Устюрт қидирув-бурғилаш бошқармаси” МЧЖ  ходимлари табиатнинг бундай инжиқликларида ишлаш қанчалик қийин бўлмасин ўз вазифаларини аъло даражада адо этишмоқда. 

Углеводород хомашёси заҳираларининг ўсишини таъминлашга қаратилган тадбир дориасида “Аралиқ” бурғулаш майдонининг 1-сонли изолов қудуғида саонат миқёсидаги янги газконденсат оқими олинди.

Ушбу ишда кўрсатган жонбозлиги учун “Устюрт қидирув-бурғилаш бошқармаси”МЧЖнинг бурғулаш устаси Мынгжасар Курманов “Ўзбекнефтгаз”АЖ томонидан “SPARK” автомашинаси билан тақдирланди.

М.Курманов мамлакатимиз иқтисодиётининг тармоқларидан бири бўлган нефт ва газ соҳасида 38 йилдан буён меҳнат қилиб келмоқда. Тизимни ривожлантириш йўлида ўзининг фидокорона хизматлари билан муносиб хисса қўшиб келаётган тажрибали нефт ва газ қудуқларини бурғулаш усталаридан бири ҳисобланади.

Уста “Шарқий Бердақ”, “Шагирлиқ”, “Шимолий Орол”, “Сургил”, “Учсой”, “Шеге”, “Шимолий Бердақ”, “Дали”, “Орол”, “Тиллали”, “Янги Чибини”, “Инам”, “Арслан”, “Қизил-Шоли”, “Қуйи Сургил” каби газ-конденсатли конлар очилишида бевосита иштирок этган. Шунингдек, “Инам” майдонида М.Курманов бошчилик қилган бригада янги газ-конденсати конини очишга муваффақ бўлган.

У меҳнат қилаётган 37 кишилик бригада томонидан сўнгги уч йилда Инам-2,3,5, Аралиқ-1 майдонларида нефт ва газ конларида бурғулаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб, 669 минг метр куб табиий газ ва 36,8 минг тонна газ конденсати заҳиралари аниқланган ва йиллик режа ортиғи билан бажарилган.

Маълумот учун: “Устюрт қидирув бурғулаш бошқармаси” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикасидаги йирик нефт ва газ корхоналаридан бири бўлиб, корхона республикамиз ҳудудидаги Устюрт текслиги ва Оролбўйи минтақасида нефт ва газ заҳираларини қидириш, бурғулаш ва фойдаланишга топшириш ишларини олиб боради. Корхонада 1270 нафар ишчи ходим меҳнат қилади.

Корхона таркибида 15 та бурғулаш, 2та минораларни мотаж қилиш, 4 та синаш ва 1 та сув қудуқларини бурғулаш бригадалари, таъмирлаш механика майдони ва туман муҳандис технологик хизматлари мавжуд.

2016-2018 йилларда унинг фаол иштирокида жамият томонидан Устюрт текслиги ва Оролбўйи минтақасидаги конларда 164,9 минг метр бурғулаш ишлари амалга оширилиб, 9,218 млрд метр куб табиий газ ва 0, 588 млн тонна газ кондесанти захиралари аниқланган. 2018 йилда чуқур қудуқларни бурғулаш 61850 пагонметр бажарилиб, 9та қудуқ фойдаланишга топширилган.

    Бошқа янгиликлар