АсосийJamiyat

Қатортолда “знак”даги машина ҳақида ИИБга хабар беришди, ҳайдовчи энди жарима тўлайди

'Қатортолда “знак”даги машина ҳақида ИИБга хабар беришди, ҳайдовчи энди жарима тўлайди'ning rasmi

10-декабрь куни соат 10:16 да “ИИББ: Аҳоли билан мулоқот” гуруҳида фойдаланувчилардан бири улашган суратда автомобиль йўл четида ўрнатилган 3.27 (“Тўхташ тақиқланган”) белгисига қарамасдан қолдирилиганлиги акс этган. Ушбу эълон муаллифи бошқа ҳайдовчиларнинг ҳуқуқларини беҳурмат қилган қоидабузарлар сабабли тирбандликда қолиб кетиб, ушбу муаммо ҳақида ИИББ ходимларига хабар беришга қарор қилди.

У ўз мурожаатида Қатортол кўчаси (“Парус” КСМ) жуда торлигини эслатиб (ҳаттоки битта қоидабузар ҳам ҳаракатга халал бера олади) ва у қайд этган автомобиль ҳайдовчисига нисбатан чора кўришни сўрар эди.

Шу куннинг ўзида соат 15:10 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари фойдаланувчи томонидан қайд этилган Lacetti (давлат рақами 01 Y 802 RA) ҳайдовчиси 33 ёшли Б.К.га нисбатан баённома расмийлаштирдилар. Ҳайдовчи тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлиги сабабли унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасига мувофиқ чора кўрилади.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Автомобилингизни тор кўчалар четида қолдириб ҳаракатланаётган транспортларга халал қиласиз, баъзи автомобиллар ўтиб кетиш учун қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетишга мажбур бўлишади. Атрофдагиларни ҳурмат қилинг, бировлар учун ноқулайлик туғдирманг – автомобилингизни белгиланган жойларда қолдиринг, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

 

Бошқа янгиликлар