1

Қорли кунлар давом этади

ЖАМИЯТ 28.01.2015, 16:51
Қорли кунлар давом этади

Ушбу ҳафта охирида Ўзбекистонда яна қор ёғиши мумкин дея хабар қилади daryo.uz Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига таянган ҳолда.

27−31 январда республика бўйича баъзи жойларда туман тушади, автомобиль йўлларида яхмалак бўлади. 27−30 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

28−29 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11−13° совуқ, кундузи 0−2° совуқ бўлади. Республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат шимолда кечаси 15−20° совуқ, кундузи 5−10° совуқ, жанубда кечаси 5−10° совуқ, кундузи 2° совуқ − 3° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 30 январда баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. 30 январь−1 февралда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, Бухоро ва Навоий вилоятларида баъи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5−10° совуқ, кундузи 0−10° илиқ бўлади

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1