Тошкент-Урумчи йўналишида парвоз қиладиган самолёт вақтинча тўхтатиб турилмоқда. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК маълум қилди.
Унга кўра, Урумчи аэропортида об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли ҳозирги вақтла A-320 ҳаво кемаси Тошкент аэропортига қайтган. Тошкент-Урумчи йўналиши бўйича такрорий парвознинг кун ва вақти ҳақида маълумот кейинроқ эълон қилинади
Самолётнинг аэропортга қайтиши билан боғлиқ ноқулайликлар учун “Uzbekistan Airways” АЖ узр сўрайди.






