АсосийJamiyat

Тахтакўпирлик отадан 45 млн. сўм алимент қарзи ундирилди

'Тахтакўпирлик отадан 45 млн. сўм алимент қарзи ундирилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Тахтакўпир туман давлат ижрочилари томонидан суд қарорига асосан вояга етмаган фарзандларининг алимент нафақасини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ижроси қисқа муддат ичида таъминланди.

  Нукус туманлараро фуқаролик ишлари бўйича судининг қарздор А.Календеровдан ундирувчи Д.Сейткасимованинг фойдасига унинг тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига жорий йилнинг 6 май куни келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши кўзғатилган эди.

  Қарздор узоқ муддат давомида Қозоғистон Республикасида яшамаганлиги сабабли қарздорлиги 45 миллион сўмдан ошиб кетган ва унинг Қорақалпоғистонга келганлиги аниқлангач, зудлик билан ундирув чоралари кўрилди.

  Натижада, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 45 089 928 сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилди ҳамда ҳозирги кунда ойма-ой тўлаб келинмоқда, —  дейилади "darakchi.uz"га берилган МИБ хабарида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар